0:32 | 25.03.22

                       

ДХХ Суриядаги халқаро террорчилик ташкилотига қўшилмоқчи бўлган 12 кишини ушлади

Улар тезкор тадбир давомида қўлга олинган

Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда террорчилик ташкилотларининг ғояларини қўллаб-қувватлаб келган 12 киши қўлга олинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Фото: «Currenttime.tv»

Маълум бўлишича, Пастдарғом туманида яшовчи фуқаро Н.Ж. ижтимоий тармоқда 12 нафар маҳаллий фуқародан иборат виртуал жамоат тузган ҳамда террористик ташкилотлар ғоялари билан йўғрилган материалларни мунтазам равишда жамоат аъзолари бир-бирига тарқатиб, муҳокама қилиб келган.

Натижадажамоат аъзоларининг 8 нафари Сурия давлатига бориб халқаро террорчилик ташкилоти сафига қўшилишни режалаштирган. Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Давлат хавфсизлик хизмати Хоразм вилоятида Суриядаги жангарилар сафига қўшилмоқчи бўлган 4 кишини қўлга олганди. Шунингдек, Сирдарёда Суриядаги жангарилар сафига қўшилишни режалаштирган маҳбус аниқлангани ҳақида хабар берилганди. У бундан 2 йил олдин террористик ташкилотга аъзо бўлгани сабаб қамалган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: