15:44 | 27.03.22

                       

Қирғизистонда ушланган «Ҳизб ут-Таҳрир» бўлимининг ўзбекистонлик етакчиси Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

У 10 йилдан ортиқ қидирувда бўлган

Қирғизистонда ушланган «Ҳизб ут-Таҳрир» бўлимининг ўзбекистонлик етакчиси Ш. Ш Ўзбекистонга экстрадиция қилинди. Бу ҳақда «24.kg» хабар берди.

Фото: «24.kg»

Маълум қилинишича, Ш. Ш Қирғизистонинг жанубий вилоятлари ва Ўзбекистоннинг чегарадош вилоятларида фаолияти тақиқланган ташкилот тузилмаларини яратиш ва мустаҳкамлаш бўйича ўзининг ҳамфикрлари билан яширин фаолият олиб борган.

Судгача бўлган тергов ҳаракатлари доирасида ўтказилган тергов-тезкор тадбирлари давомида ушбу шахс 10 йилдан ортиқ вақтдан бери Ўзбекистонда расмий қидирувда бўлиб, Қирғизистон ҳудудида яширинишга урингани аниқланган. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси уни Ўзбекистонга экстрадиция қилган.

Аввалроқ Тошкент вилоятида яширин экстремистик гуруҳ аъзолари ушлангани ва Фарғонада «Жиҳодчилар» оқими тарафдорлари фаолиятига чек қўйилгани хабар қилинган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: