18:23 | 29.03.22

                       

Туркия президенти ва унинг рафиқаси Ўзбекистонга келди — фото

Уларни аэропортда Шавкат Мирзиёев ва Зироат Мирзиёева кутиб олган

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон рафиқаси Эмине Эрдўғон билан 29 март куни Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда Туркия президенти матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Туркиия президенти матбуот хизмати

Эрдўғонни Тошкент халқаро аэропортида Шавкат Мирзиёев ва рафиқаси Зироат Мирзиёева, шунингдек, ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов, Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Туркиянинг Тошкентдаги элчиси Олган Бекар ва унинг рафиқаси Нургул Бекар ҳамда Тошкентдаги элчихона ходимлари кутиб олган.

Фото: Туркиия президенти матбуот хизмати
Фото: Туркиия президенти матбуот хизмати
Фото: Туркиия президенти матбуот хизмати

Таъкиданишича, Туркия делегацияси таркибида Адлия вазири Бекир Боздағ, Миллий Мудофаа вазири Ҳулуси Акар, Меҳнат ва ижтимоий хавфсизлик вазири Ведат Билгин, Соғлиқни сақлаш вазири Фаҳреттин Кожа ҳам бор.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: