22:04 | 29.03.22

                       

Кўксаройда Туркия президентини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди — фото

Шунингдек, давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари бўлиб ўтди

Кўксаройда Ўзбекистон ва Туркия Президентларини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тоййип Эрдўғон шоҳсупага кўтарилган. Ўзбекистон ва Туркия давлат мадҳиялари янграган. Фахрий қоровул тантанали равишда давлат раҳбарлари олдидан саф тортиб ўтган.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Маросимда икки мамлакат расмий делегациялари аъзолари ҳам ҳозир бўлган.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Шунингдек, давлат раҳбарлари тор доирада музокаралар ўтказди. Етакчилар Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ўзаро ҳурмат, дўстлик ва ишончга асосланган кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашди.

Учрашувда асосий эътибор стратегик шериклик муносабатлар даражасини юксалтириш, икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, парламентлараро, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш масалаларига қаратилди.

Кейинги йилларда икки томонлама ҳамкорлик сезиларли даражада фаоллашди. Ҳукуматлар, вазирлик ва идоралар, ҳудудлар даражасида доимий мулоқотлар йўлга қўйилган. Олий даражада эришилган келишувлар изчил амалга оширилмоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев ва Ражап Тоййип Эрдўғон кооперация лойиҳалари ва дастурларини амалга ошириш орқали савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни янада ривожлантириш Ўзбекистон ва Туркия ҳамкорлигининг муҳим йўналиши эканини қайд этди.

Шу маънода, мамлакатларнинг катта салоҳияти ва имкониятларини, шу жумладан, Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия механизмидан фаол фойдаланиш орқали рўёбга чиқариш зарурлиги таъкидланди.

Давлат раҳбарлари минтақавий ва халқаро кун тартиби юзасидан фикр алмашар эканлар, мамлакатларимизнинг позициялари ўхшаш эканини қайд этди. Кўп томонлама халқаро институтлар доирасидаги икки томонлама ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев таклифига биноан 29 март куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон рафиқаси билан бирга мамлакатга келгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Президент матбуот хизматининг маълум қилишича, раҳбарлар «Янги Ўзбекистон» боғига ташриф буюрган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: