14:47 | 30.03.22

                       

Гулистон шаҳрида 2 та мактаб қизлари ўзаро жанжаллашди — видео

ХТВ ва Сирдарё ХТБ ҳолат юзасидан маълумот берди

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрининг 5-сонли мактаб ўқувчи қизлари ўртасида келишмовчилик юзага келгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Вилоят Халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати ҳолат юзасидан «Bugun.uz»га дастлабки маълумотларни тақдим этди.

Кадр: Telegram

Таъкидланишича, видеода акс этган жанжал бир мактабнинг эмас, шаҳардаги 2 мактабда ўқийдиган қизлар ўртасида келиб чиққан. Шунингдек, улар ҳар хил синфларда ўқийди. Айни вақтда мактаб маъмурияти, ота-оналар, психолог ва тегишли орган ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Натижаси бўйича кейинроқ батафсил маълумот берилади.

Ушбу ҳолат бўйича Халқ таълими вазирлиги ҳам муносабат билдириб, юзага келган келишмовчилик деб айтилаётган вазият айни дамда мутасаддилар томонидан ўрганилаётганини маълум қилган. «Шу ўринда ота-оналардан бундай салбий ҳолатлар юз бермаслиги учун фарзандлари тарбиясига эътиборли бўлишларини сўраб қоламиз», дейилган хабарда.

Аввалроқ Қашқадарёда 3 та мактабнинг юқори синф қизлари жанжаллашган эди. Шунингдек, Қашқадарёда бир гуруҳ қизлар ДХА бошқармаси рўпарасида жанжал содир этган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: