9:09 | 04.04.22

                       

Сурхондарёда учта автомобиль тўқнашиб кетди — видео

«Cobalt» ёниб кетиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида 3 апрель куни учта автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram / @bugunuzlive

Қайд этилишича, соат 20:55 да шаҳарнинг Ат-Термизий кўчасида ҳайдовчи С.М. бошқарувида бўлган «Toyota» минивени, Ш.М. бошқарувидаги «Nexia-3» ҳамда ҳайдовчи Б.Ш. бошқарувида бўлган «Cobalt» автомобиллари иштирокида тўқнашув содир бўлган.

«Авария» оқибатида «Cobalt» русумли автомобилда ёнғин юзага келган. Ҳолат ҳақида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига соат 21:00 да хабар берилган ва ўт ўчирувчилар томонидан 21:11 ёнғин бартараф этилган.

Ҳайдовчиларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. «Cobalt»да йўловчи сифатида кетаётган 1985 йилда туғилган Б.Ж ёнғин сабаб ҳалок бўлган. Ҳозирда ушбу ЙТҲ юзасидан Термиз шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида «Epica» ва «Lacetti» тўқнашганди. Оқибатда «Lacetti» автомобили ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотган ва йўл четидаги бетон тўсиққа урилган. Шундан сўнг автомобилда ёнғин юзага келган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: