12:48 | 04.04.22

                       

Тошкентда судья 2,5 минг доллар пора билан ушланди

У ишни жавобгарнинг фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига пул олган

Тошкент шаҳарда ишни жавобгарнинг фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига 4000 минг доллар пора талаб қилган ҳакамлик суди судьяси ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХнинг Тошкент шаҳар бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Аниқланишича, Тошкент шаҳар Ҳакамлик суди судьяси М.К. даъвогар Ф.Т. ва жавобгар М.Х.нинг ишини жавобгарнинг фойдасига ҳал қилиб беришини айтган.

Шунингдек, судья ушбу қарорнинг келгусида бекор бўлмаслиги эвазига М.Х.дан фирибгарлик йўли билан 4000 доллар талаб қилиб, шундан 2500 долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Хоразмда «замҳоким» 12 минг доллар пора билан қўлга тушгани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: