17:49 | 04.04.22

                       

Тошкент вилоятида «Lacetti» каналга тушиб кетди — фото

Бунга ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги сабаб бўлган

Тошкент вилояти Тошкент туманида 4 апрель куни  «Lacetti» каналга тушиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳолат юзасидан маълумот берди.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Маълум бўлишича, соат 11:22 да туман ФВ бўлимига Кўктерак маҳалласидан оқиб ўтувчи Захариқ каналига «Lacetti» автомобили ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги ва эътиборсизлиги оқибатида тушиб кетгани ҳақида хабар келиб тушган.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Шунга кўра, зудлик билан айтилган манзилга ФВВ қутқарувчилари етиб бориб, махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида автомобиль каналдан олиб чиқилган.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Аввалроқ Тошкентда «Cobalt» каналга тушиб кетгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Тошкент вилоятида юк машинаси каналга тушиб кетган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: