11:38 | 05.04.22

                       

Тошкентда бир-бирига туташ 4 та хонадон ёниб кетди

Ҳодиса жойига 6 та қутқарув экипажи етиб борган

Тошкент шаҳри Шайхонтохур туманида 5 апрель куни бир-бирига туташ 4 та хонадонда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: ФВВ ахборот хизмати

Маълум бўлишича, ҳодиса соат 08:16 атрофида туманнинг Янги Камолон МФЙ Янгиобод кўчасида жойлашаган уйларда содир бўлган. Аниқланишича, 6 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 08:23 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 09:11 да бартараф этилган.

Ҳодиса сабаб хонадонларнинг тахминан 400 квадрат/метр майдонда томи ва шифт қисми ёнган. Оқибатда тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Воқеа жойига шаҳар ФВБ раҳбарияти ва туман ФВ бўлими раҳбар ходимлари етиб борган. Ҳозирда ёнғин сабаби ҳамда келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Аввалроқ Тошкентда мой маҳсулотлари омборида катта ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, ФВВ омборда 7 соат давом этган ёнғин сабабини маълум қилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: