9:31 | 07.04.22

                       

Самарқандда машина-трактор парки ёниб кетди — видео

Ёнғин салкам 1 соатда ўчирилган

Самарқанд вилояти Оқдарё тумунида 7 апрель куни машина-трактор паркида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram/ @mobilmuxbiruz

Маълум бўлишича, воқеа соат 05:56 атрофида туманнинг Наврўз МФЙ Ўзбекистон кўчасида жойлашган «Агро Сервис» машина-трактор паркида содир бўлган. Паркка 5 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган. Ёнғин соат 06:50 да тўлиқ бартараф этилган.

Ҳодиса оқибатида токарний цехнинг 150 квадрат/метр майдонида шифт, том ва ички қисмидаги дастгоҳлар ёниб зарарланган. Ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Аввалроқ Тошкентдаги юк автомобиллари дўкони ёниб кетгани ҳамда ҳодиса жойига 7 та қутқарув экипажи жалб қилингани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: