17:52 | 07.04.22

                       

Энергетика вазири Алишер Султонов лавозимидан озод этилди

Энергетика вазирлиги бунинг сабабини Bugun.uz’га маълум қилди

Алишер Султонов саломатлиги туфайли бошқа ишга ўтиши муносабати билан энергетика вазири лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Фото: «rowingcanoe.uz»

Вазирликнинг қайд этишича, янги номзод борасида янгилик ҳозирча йўқ.

Маълумот учун, Алишер Саидаббосович Султонов 1967 йил 29 ноябрь куни Тошкент шаҳрида туғилган. «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси бошқарув раиси (2015–2018), Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти (2017–2018), вице-президенти (2018–2019), бош вазир ўринбосари (2017 йилдан), энергетика вазири (2019 йилдан).

Биографияси

  • 1984–1989 — Можайский номидаги ҳарбий муҳандислик институти талабаси;
  • 1989–1991 — Ҳарбий хизматда;
  • 1991–1993 — Фанлар Академияси Амалий физика институти лазер прибор қурилиш бўлими технологи, халқаро бўлим технологи, тижорат бўлими етакчи муҳандиси;
  • 1993–1996 — Ижара, қўшма ва хусусий корхоналар ходимлари ва тадбиркорларнинг Тошкент шаҳар касаба уюшмаси ташкилий бўлим мудири;
  • 1996–1998 — «Ўзнефтниқайтаишлаш» акциядорлик компанияси Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи қурилиши контракти бажарилишини таъминлаш бўйича дирекцияси асбоб-ускуналарни тайёрлаш ва қабул қилиш назорати бўйича бош мутахассиси;
  • 1998–1998 — «Ўзташқинефтгаз» ташқи иқтисодий алоқалар бирлашмаси контрактлар бажарилиши бўйича дирекцияси бош мутахассиси;
  • 1998–1999 — «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси Шўртан газ-кимё мажмуаси қурилиши бошқармаси тайёрланган асбоб ускуналарни текширувдан ўтказиш ва сотиб олишни назорат қилиш, лойиҳа ҳужжатларини қабул қилиш гуруҳи бош мутахассиси;
  • 1999–2002 — «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси Шўртан газ кимё мажмуаси қурилиши бошқармаси бошлиғи;
  • 2002–2013 — «Шўртан газ-кимё мажмуаси» унитар шўба корхонаси директори;
  • 2013–2015 — «Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компанияси Прогнозлаш, ресурслар ва инвестиция дастурлари бош бошқармаси бошлиғи — бошқарув раисининг биринчи ўринбосари;
  • 2015–2018 — «Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компанияси бошқаруви раиси;
  • 2013–2018 — Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси;
  • 2017–2018 — Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти;
  • 2018–2019 — Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси вице-президенти;
  • 2017 йил 1 ноябрдан Ўзбекистон бош вазири ўринбосари;
  • 2019 йил 16 февралдан бош вазир ўринбосари — энергетика вазири;
  • 2020 йил 5 сентябрдан — Ўзбекистон Rowing&Canoe федерацияси раиси.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: