15:04 | 08.04.22

                       

Ўзбекистонда таълим даражаси паст бўлган мактаблар рўйхати эълон қилинди

Уларда ишлаш учун бошқа ҳудуддан жалб қилинган олий ва биринчи тоифали ўқитувчиларга устама тўланади

Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга малакали педагогларни жалб этиш орқали таълим сифатини ошириш мақсадида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан таълим муассасалари рўйхати тасдиқланди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Мактаблар рўйхати Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йилнинг 15 октябрдаги «Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга малакали ўқитувчи-педагогларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори талабларига мувофиқ шакллантирилган.

Маълумот учун, таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш учун бошқа ҳудудлардан жалб қилинган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 100 фоиз (бир маъмурий бирлик доирасида 50 фоиз) махсус устамалар белгиланади. Айни ўқув йилида 1409 та таълим даражаси юқори бўлмаган мактабга 500 нафарга яқин педагог жалб этилган.

2022–2023 ўқув йилида таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга бошқа ҳудудлардан педагоглар бориб ишлашлари учун 2022 йилнинг 15 май кунидан бошлаб электрон платформа (Ustozfondi.uz) орқали рўйхатдан ўтишлари талаб этилади.

Аввалроқ Ўзбекистонда таълим даражаси паст мактаблар малакали кадрлар билан кучайтирилиши ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: