9:39 | 12.04.22

                       

Фарғонада коллеж ҳисобчиси 4,3 млрд сўмни «еб юборди»

У ўқитувчиларнинг номига карта очиб, пулни онлайн қиморга тикиб юборган

Фарғона вилояти Олимпия захиралари коллежи бош ҳисобчиси 4,3 миллиард сўмни ўзлаштиргани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби «Bugun.uz»га хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, у 2019–2021 йиллар давомида ўзига асоссиз равишда жами 4 миллиард сўм иш ҳақи ва устама ёзиб олган. Шунингдек, коллеж ўқитувилари номига банк пластик карталари очиб, 310 миллион сўм бюджет маблағларини ўқитувчиларга билдирмасдан ўтказиб олган.

Бош ҳисобчи талон-торож қилган жами 4,3 миллиард сўмни интернет тармоғи орқали қимор ўйинларига тикиб, сарф қилган. Ҳолат юзасидан бош ҳисобчи ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167 (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209 (Мансаб сохтакорлиги) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

Аввалроқ Сурхондарёда «Халқ банки» кассири 278 кишининг пенсия пулини онлайн ўйинга ишлатиб юборган ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: