22:33 | 12.04.22

                       

«Трамвайни қаерда ва қайси йўналишда тиклашни ўрганиш бошланган» — Транспорт вазирлиги

Тошкентда трамвай фаолиятини тиклаш қайси жараёндалиги ҳақида маълумот берилди

Тошкентдаги Миллий матбуот марказида 12 апрель куни ўтказилган матбуот анжуманида Транспорт вазирлиги Автомобил ва дарё транспортини ривожлантириш департаменти раҳбари Руслан Рўзметов Тошкентда трамвай фаолияти қаерда ва қайси йўналишда тикланиш ишлари бошланганини маълум қилди. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, Руслан Рўзметов Тошкентда трамвайнинг фаолиятини тиклаш бўйича топшириқ ҳукумат томонидан ҳам, раҳбарият томонидан ҳам бўлганини таъкидлади. Тиклаш жараёни борасида маъулмот берди.

«Тошкент шаҳрида трамвайнинг фаолиятини тиклаш бўйича топшириқ бор. Ҳозирда бу бўйича техник-иқтисодий асослар ва ташқил қилиш юзасидан ўрганиш комиссияст тузилган, масала кўриб чиқилмоқда. Бу жараённи кўриб чиқишда хорижий экспортларни жалб қилиш ҳам кўзда тутилган. Бу техник-иқтисодий асосларни илмий ёндашган ҳолда олдинги йўналишларнинг ёпилиб кетишига сабаблар тўлақонли ўрганиб, биринчидан, буни жорий қилиш масаласи, иккинчидан қаерда ва қайси йўналишда жорий қилиш масалаларини ўрганиш бошланган.

Бу бўйича ҳукумат топшириғи ҳам, раҳбарият топшириғи ҳам бўлган. Қўшимча тарзда жараён ҳақида вазирликнинг ахборот хизмати орқали ахборот бериб борамиз. Бу мавзу ҳаммага қизиқ ва долзарб, кўп саволлар ҳам келиб тушди. Шунинг учун илмий ёндашган, хорижий экспортларни жалб қилган ва ҳозирги инфраструктурани ўрганган ҳолда, метро, автобус, ерусти транспортини умумий уйғунлашган ҳолда комплекс ўрганиш ишлари топшириғи бўлди. Бу жараён эса бошланган», — деди вазирлик вакили.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентга камида 2025 йилгача трамвай қайтарилиши режалаштирилмагани маълум бўлганди. Бироқ «Ўзбекистон 24» телеканалида эфирга узатилган «Менимча» телелойиҳасида Тошкент жамоат транспортидаги муаммоларни ҳал қилиш учун трамвайлар фаолиятини тиклаш таклиф қилинган.

Кейинчалик Шавкат Мирзиёев Самарқандга қилган ташрифи давомида яқинда Тошкентга трамвай қайтишини маълум қилганди. Орадан вақт ўтиб, ижтимоий тармоқларда Алишер Навоий кўчасида трамвай йўлларини ётқизиш ишлари бошлангани айтилган хабарлар тарқалган. «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик жамиятининг «Bugun.uz»га маълум қилишича, ҳудуддаги ишлар трамвай йўли ётқизилиши учун амалга оширилмаган.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳар ҳокимлиги биносида 16 февраль куни ўтказилган матбуот анжуманида ҳоким ўринбосари Баҳтиёр Раҳмонов Навоий кўчасида трамвай бўлмаслигини айтганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: