12:05 | 13.04.22

                       

Бухорода чиқинди ташиш машинаси она ва болани босиб кетди

Оқибатда улар воқеа жойида ҳалок бўлган

Бухоро шаҳрида 12 апрель куни чиқинди ташиш машинаси босиб кетган она-бола воқеа жойида ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, ҳодиса соат 11:05 атрофида шаҳарнинг Истиқлол маҳалласида содир бўлган. Аниқланишича, Ш.Н. исмли фуқаро «Shacman» чиқинди ташиш машинасида чиқиндихонадан чиқиб кетаётганида, Ю.Н. ва унинг болалар аравачасида бўлган 2 ёшли фарзанди С.А.ни босиб кетган. Оқибатда улар оғир тан жароҳати олиб,  воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ушбу ҳолат юзасидан Ш.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Аввалроқ Тошкентда автобус 2 пиёдани босиб кетиши оқибатида 70 ёшли фуқаро вафот этгани ҳақида маълумот берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: