11:06 | 14.04.22

                       

«Uzbekistan Airways» Ҳайит байрами муносабати билан 50 фоиз чегирма эълон қилди

Арзонлаштирилган билетлар фақат маҳаллий рейсларда фойдаланилади

«Uzbekistan Airways» Ҳайит байрами муносабати билан 2–4 май кунлари 50 фоизли чегирма эълон қилди. Бу ҳақда компания ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, Рамазон ҳайити байрами муносабати билан 2 майдан 4 майгача 50 фоизли чегирма эълон қилинган. Қўшимча қилинишича, арзонлаштирилган авиабилетлар маҳаллий рейсларнинг барча тоифаларида фойдаланилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Uzbekistan Airways» талабалар учун 50 фоизли чегирма эълон қилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: