9:04 | 16.04.22

                       

Тошкент вилоятида юк автомобили бетон тўсиққа урилиб, ағдарилди — видео

Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлди

Тошкент вилоятида 15 апрель куни юк автомобили бетон тўсиққа урилиб, ағдарилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, шу куни соат тахминан 17:40 да Оҳангарон тумани «А-373-М-39-Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон-Ўш» автомобиль йўлининг 201-километрида «DAF» русумли юк автомобилида ҳаракатланаётган ҳайдовчи йўлнинг кескин бурилишига келганда бошқарувни йўқотган. Шундан сўнг қарама-қарши оқимни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилиб, ағдарилган.

Ҳодиса оқибатида  ҳайдовчи олган оғир тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган. Мазкур ЙТҲ юзасидан Оҳангарон тумани Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Қашқадарёда ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши сабаб «Nexia» пастликка ағдарилганди. Шунингдек, Самарқандда «Lacetti» ариққа ағдарилиб кетгани ҳақида хабар берилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: