13:13 | 18.04.22

                       

Самарқандда кадастр ходимлари пора билан ушланди

Улар фуқаронинг ерида бино қурилгани ҳақида ҳужжат таёрлаб, эвазига 2 млн сўм олган

Самарқанд вилояти Нуробод туманида кадастр филиали ходимлари пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХнинг вилоят бошқармалари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Кадастр агентлигининг туман филиали кадастр муҳандислари А.Б. ва Х.Ф.лар У.нинг томорқасида бино ва иншоот мавжудлиги ҳақида бошқа фуқаронинг номига ҳужжат тайёрлаб беришга келишган. Кадастр ходимлари бунинг эвазига 2 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Хоразмда «Қишлоққурилишбанк» ходими 30 млн сўм пора билан ушлангани ҳақида хабар берилганди. У фуқароларга ипотека кредити орқали уй олиб беришини айтган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: