18:16 | 20.04.22

                       

Жиззахда сел келиши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди

ФВВ уларнинг шахси тўғрисида маълумот берди

Жиззах вилояти Фориш туманида 20 апрель куни сел келиши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Скрин: Telegram / @bugunuzlive

Дастлабки маълумотларга кўра, туманда 4 нафар фуқаро (1 нафар эркак, 3 нафар аёл) сел оқимлари оқизиб кетиш оқибатида ҳалок бўлганлиги аниқланган.

Аввалроқ Жиззах вилоятининг Бахмал, Фориш, Ғаллаорол ва Ш.Рашидов туманларида кузатилган кучли ёғингарчиликлар оқибатида сел оқимлари юзага келгани ҳақида хабар берилганди.

Бунинг оқибатида айрим аҳоли яшаш жойлари, ижтимоий соҳа обектлари, экин майдонлари сел оқимларидан зарарланган.

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимлари зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, ёғингарчилик оқибатларини бартараф этиш тадбирлари олиб бормоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: