11:49 | 21.04.22

                       

Сирдарёда «Nexia-3»нинг газ баллони портлаб кетди — видео

Оқибатда машина буткул яроқсиз ҳолга келган

Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида 21 апрель куни «Nexia-3» автомобилининг газ баллони портлаб кетди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси

Маълум бўлишича, ҳодиса соат 09:50 атрофида шаҳарнинг А.Жомий МФЙ Пахтакор кўчасида содир бўлган. Аниқланишича, «Ватанпарвар» ташкилоти биноси рўпарасида қолдирилган, ҳайдовчи 1994 йилда туғилган Б.Қ.га тегишли «Nexia-3»нинг газ баллони портлаган.

Оқибатда автомашина буткул яроқсиз ҳолга келган ва ёнидаги 2 та автотранспорт воситаларига техник зарар етган. Ҳодисада тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Ҳозирда вилоят ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Қашқадарёда тўхтаб турган «Cobalt» машинасининг газ баллони портлаб кетгани ҳақида хабар берилганиди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: