9:45 | 24.04.22

                       

Россия мудофааси янги ҳарбий транспорт самолётига эга бўлди — фото

У янги двигатель ва ҳаводан мудофаа тизими билан жиҳозланган

Россия Мудофаа вазирлиги такомиллаштирилган «Ил-76МД-90А» оғир ҳарбий транспорт самолётига эга бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

Фото: «Sputnik»

Маълум қилинишича, самолёт Россия тизимлари ва ускуналари билан жиҳозланган, маҳаллий компонентлардан ишлаб чиқарилган.

«‘Авиастарʼ компанияси Россия Мудофаа вазирлиги учун ишлаб чиқарилган яна бир серияли ‘Ил-76МД-90Аʼ оғир транспорт самолётини фойдаланишга топширди. Самолёт парвоз синовлари муваффақиятли якунланганидан сўнг, авиация полки таркибига қўшилган», дейилади хабарда.

Фото: «ТАСС»

Маълумотларга кўра, ҳозирда яна бир «Ил-76МД-90А» синов жараёнини ўтамоқда. Шунингдек, бир қанча самолётларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. «Ил-76МД-90А» биринчи парвозини 2012 йилда амалга оширган. Ил-76 нинг янгиланган версияси янги ПС-90А-76 двигателлари, ҳаводан мудофаа тизими, шунингдек, мустаҳкамланган шасси ва қанотни олган.

Фото: «Звезда»

Аввалроқ Россия илк бор «Сармат» қитъалараро ракетасини синовдан ўтказганди. Шунингдек,  Россиянинг Украинага урушидаги асосий қуроли маълум қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: