17:55 | 23.04.22

                       

Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг фаолияти юзасидан ўрганиш ўтказилади

Бунга ҳокимнинг тунда қабул ўтказгани сабаб бўлган

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев тунда фуқаролар учун қабул ўтказгани хабар қилинди. Меҳнат вазирлиги ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, пойтахтнинг Давлат меҳнат инспекцияси ҳокимнинг тунда қабул ўтказганини назоратга олган. Шунингдек, ўрганиш натижалари ҳақида қўшимча маълумот берилиши айтилган.

«Кеча Тошкент шаҳар ҳокимлигида масъул лавозимда ишловчи ишчилардан бирининг эри билан гаплашиб қолдим. Хотинимга ҳокимият уйланганми ёки менми? Ҳар куни ярим кечагача ишда бўлади. Буни тартибга оладиган масъуллар йўқми? Ёки ҳокимият ишчиси ярим кечаси ҳам ишлашга мажбурми, деяпти» — дейилади «Дарё»нинг хабарида.

Тошкент шаҳри ҳокимлигининг Telegram’даги каналида эълон қилинган суратларда қабуллар асосан тунда ўтказилгани белгиланган.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев иш билан таъминлаш тизимидаги оқсоқликлар сабаб Тошкент шаҳри ҳокими, биринчи ўринбосари ва солиқ бошлиғини қатъий огоҳлантирганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: