10:35 | 24.04.22

                       

Тошкентда ИИБ ходими ва фуқаро ўртасида жанжал юз берди — видео

Ҳолат юзасидан хизмат текшируви тайинланган

Тошкентда 23 апркль куни Ички ишлар бошқармаси ходими ва фуқаро ўртасида можаро юз берди. Шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, шу куни тахминан соат тахминан 21.00 да Бектемир туманида Тошкент шаҳар ИИББ Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси  сафдор ходими Н.Ш. билан фуқаро Ж.С. ўзаро гап талашиб оғзаки тортишган.

«Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти томонидан хизмат текшируви тайинланган, якуни бўйича қонуний чора кўрилади», дейилади хабарда.

Аввалроқ Тошкентда 9 февраль куни йўл-патруль хизмати ходими ва ҳайдовчи ўртасида жанжал юз берганди. Шунингдек Қашқадарёда ЙПХ ходими ва ҳайдовчи ўртасида тортишув содир бўлганди. Ҳамда Андижонда прокуратура ва ИИБ ходимлари ўртасида тортишув бўлгани айтилган хабарга изоҳ берилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: