10:22 | 25.04.22

                       

Самарқандда тез ёрдам бўлими мудири пора билан ушланди

У фуқародан ишга киритиб қўйиши учун 500 доллар олган

Самарқанд вилояти Нуробод туманида тез ёрдам бўлими мудири 500 пора билан қўлга олинди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХнинг туман бўлимлари ҳамда ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Аниқланишича, туман тиббиёт бирлашмасининг тез ёрдам бўлими мудири Я.Б. фуқаро Ф.дан пора олган.

У аёлни тиббиёт бирлашмасига танишлари ёрдамида патронаж ҳамшираси вазифасига 0,75 штат бирлигида ишга қабул қилишга ваъда берган. Шунингдек, бунинг эвазига 500 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Самарқандда кадастр ходимлари фуқаронинг ерида бино қурилгани ҳақида ҳужжат тайёрлаб бериш эвазига 2 миллион сўм пора билан ушлангани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: