19:46 | 29.04.22

                       

Қашқадарёда эркак яшаш уйининг молхонасида ўзини осиб қўйди

Ҳодисага эркакнинг қайнанаси билан жанжали сабаб бўлгани айтилмоқда

Қашқадарё вилояти Косон тумани «Тинчлик» маҳалласида яшовчи 27 ёшли эркак ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда «Nasafnews» хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, воқеа  24 апрель куни содир бўлган. 1995 йилда туғилган А.Й. ўз яшаш уйининг молхонасига арқон билан ўзини осиб, воқеа жойида вафот этган.

Марҳумнинг отаси Э. Б.нинг айтишича, шу куни ўғли қайнанаси томонидан олиб кетилган ва улар ўртасида жанжал юзага келган. У ўғлининг ўлимига шу жанжал сабаб бўлганини айтган. Ҳолат юзасидан айни пайтда Косон тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Қашқадарё вилояти Ғузор туманида 13 апрель куни 37 ёшли эркак ўзини осиб қўйганди. Шунингдек, вилоятда 17 ёшли ўқувчи қиз ўзини осиб қўйгани ҳақида хабар берилганди. Унинг руҳиятида ўзгариш бўлгани айтилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: