13:35 | 30.04.22

                       

Тошкентда Ҳайит байрами кунлари жамоат транспорти ҳаракатланиш тартиби белгиланди

«Тошшаҳартрансхизмат» бу бўйича маълумот берди

Тошкент шаҳрида Рамазон Ҳайити кунлари 2–4 майда жамоат транспорти ҳаракатланиш тартиби белгиланди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, тегишли буйруқ билан Рамазон Ҳайити муносабати билан 2, 3, 4, 7 ва 9 май кунлари жамоат транспортини қуйидагича ташкил этиш белгиланди:

  • 2 май, душанба – ишланмайдиган байрам куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
  • 3 май, сешанба – қўшимча дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
  • 4 май, чоршанба – қўшимча дам олиш куни. Шанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
  • 7 май, шанба – иш куни. Иш кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
  • 9 май, душанба – ишланмайдиган байрам куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида.

Аввалроқ Тошкентда Наврўз байрами куни автобуслар қатнов вақти ўзгартирилгани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: