15:30 | 01.05.22

                       

ДХХ вояга етмаганларга ноқонуний диний таълим берган фуқарони ушлади

У араб тили грамматикаси бўйича таълим бериш баҳонасида уйида норасмий ҳужра ташкил қилган

Давлат хавфсизлик хизмати Фарғонада вояга етмаганларга ноқонуний диний таълим берган фуқарони ушлади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Фото: «Sputnik»

Маълум қилинишича, 22 февраль куни Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ТЭҚКБ ва ДХХ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Жараёнда Ёзёвон туманида яшовчи У. Ғ исмли фуқаро диний таълим бериш учун ҳеч қандай лицензияга эга бўлмай туриб, араб тили грамматикаси бўйича таълим бериш баҳонасида ўз уйида норасмий равишда ҳужра ташкил қилгани аниқланган. Унинг 5 нафар фуқарога диний сабоқ бераётган бўлса, улардан 4 нафари вояга етмаганлар экани маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун жиноят ишлар бўйича Ёзёвон тумани судига юборилган. Суд томонидан ушбу фуқарога Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-моддаси (Диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш) билан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Аввалроқ Фарғона вилояти Ёзёвон туманида уйида ҳужра ташкил қилиб вояга етмаганларга ноқонуний диний таълим берганлар ушланганди. Шунингдек, Сурхондарё вилояти Денов туманида мактаб ёшидаги болаларга ноқонуний диний таълим бериб келаётган эркак жаримага тортилгани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: