9:41 | 02.05.22

                       

ДХХ Тошкент вилоятига Тожикистондан келган поездда наркотик модда топди — видео

Вагоннинг остки қисмида 1,9 кг опий аниқланган

Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент вилоятида Тожикистондан келган поезд вагонида 2 килограмга яқин наркотик модда топди.

Скрин: Telegram

Маълум бўлишича, Бекобод туманидаги халқаро ўтказиш пунктига Хўжанд–Арис йўналишида Тожикистондан кириб келган юк поезди ҳамда унинг таркибидаги вагонлар ДХХ Чегара қўшинлари ҳамда Божхона қўмитаси ходимлари томонидан хизмат итлари ёрдамида кўздан кечирилган. Қурилиш молларини ташишга мўлжалланган вагоннинг жуфт ғилдиракларини улаб турувчи ғовагида қора рангли полителен пакет топилган.

Пакет холислар ва мутахассислар иштирокида очиб кўрилганда унинг ичидаги икки ўрамда 1,9 килограмм опий гиёҳвандлик моддаси аниқланган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодекисининг 246-моддаси (Контрабанда) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ ДХХ Сурхондарёга наркотик модда олиб кирган Афғонистон фуқаросини қўлга олганди. У божхонадан 3,8 кг опийни чемоданга яшириб олиб ўтган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: