12:31 | 04.05.22

                       

Ўзбекистон–Афғонистон чегарасида тунда отишма бўлгани хабар қилинди

Ташқи ишлар вазирлиги ижтимоий тармоқда тарқалган хабарга муносабат билдирди

Ўзбекистон–Афғонистон чегарасида 4 майга ўтар кечаси отишма содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ташқи ишлар вазирлиги ушбу хабарлар юзасидан муносабат билдирди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, интернетда тарқалган хабарларда отишма оқибатида Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳалок бўлгани айтилади.

«Шуни маълум қиламизки, тарқатилган хабарлар умуман ҳақиқатга тўғри келмайди. Чегарада вазият осойишталигича қолмоқда, жанубий сарҳадларни қўриқлаш одатдаги тартибда олиб борилаётир.

Афғонистон Муваққат ҳукумати расмий вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид ҳам турли интернет нашрларида пайдо бўлган мақолаларни ёлғон ва асоссиз деб атади.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги оммавий ахборот воситаларидан журналист этикасига қатъий риоя қилишга, ўз манбаларида нотўғри ва текширилмаган маълумотларни жойлаштиришдан сақланишга чорлайди», дейилади муносабатда.

Ўзбекистоннинг учувчисиз бошқариладиган учиш аппаратлари Афғонистон ҳаво ҳудудини бузиб ўтгани хабар қилинди. Мудофаа вазирлиги ҳолат юзасидан муносабат билдирганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: