22:03 | 09.05.22

                       

Қашқадарёда 9-синф ўқувчиси уйи яқинидаги каналга чўкиб кетди

Ҳодиса каналга сув кўп келиши оқибатида содир бўлган

Қашқадарё вилояти Нишон туманида 9-синф ўқувчиси вафот этди. Бу ҳақда «Nasafnews» хабар берди.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги/ Иллюстратив

Маълум қилинишича, туманда жойлашган 42-умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф 7 май куни вафот этган.

2005 йилда туғилган Э.Ш. (ўғил бола) дарсдан сўнг уйи яқинидан ўтган магистрал каналга чўмилиш учун кириб, сув кўп келиши оқибатида чўкиб ҳалок бўлган.

Қўшимча қилинишича, бахтсиз ҳодиса Нишон тумани Ширинобод маҳалласи ҳудудида содир бўлган. Ҳозирда ҳолат юзасидан туман прокуратураси текширув ўтказаётгани айтилмоқда.

Аввалроқ Наманганда 26 ёшли аёл дарёга чўкиб кетгани ҳамда уни қидиришга 20 нафар қутқарувчи ва кўнгилли жалб қилингани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Фарғона вилояти Риштон туманида 21 февраль куни она ва унинг икки қизи каналда чўкиб кетганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: