12:02 | 13.05.22

                       

Жиззахда ЙТҲга учраган «Cobalt» ёниб кетди

Ҳайдовчининг елка, ўнг қўл кафти ва юз қисми куйган

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида 13 май куни ЙТҲга учраган «Cobalt» автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси

Маълум бўлишича, ҳодиса соат 05:16 атрофида Лалмикор МФЙ  ҳудудидан ўтган 4Р автомобиль йўлининг 43-километрида юз берган. 1994 йилда туғилган фуқаро У.А. «Cobalt»да ҳаракатланиб кетаётиб, бошқарувни йўқотга ва йўлдан чиқиб йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган. Шундан сўнг автомобилда ёнғин чиққан.

Тумани ФВБнинг ёнғин-қутқарув бўлинмаси ёнғинни соат 6:38 да бартараф этган. Оқибатда ҳайдовчи елка, ўнг қўл кафти ва юз қисми куйиши тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган. Суриштирув ишлари давом этмоқда.

Аввалроқ Тошкент шаҳрида ҳаракатланиб кетаётган «Гелендваген» ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: