11:08 | 16.05.22

                       

Сурхондарёда ўқитувчи дарсга тайёрланмаган ўқувчини калтаклади — видео

Бош прокуратура Bugun.uz’га ҳолат юзасидан маълумот берди

Сурхондарё вилояти Бандихон туманида ўқитувчи дарсга тайёрланмаган ўқувчини калтаклади. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби «Bugun.uz»га маълумот берди.

Скрин: Telegram

Келтирилишича, 22 апрель куни тумандаги 4-мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси 9-синф ўқувчиси дарс машғулотларига тайёргарлик кўрмасдан келганлиги учун уни урган.

Ҳолат юзасидан Бандихон тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланди.

Текшириш доирасида ўқитувчининг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланди. Текширув ҳаракатлари Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган.

Аввалроқ Андижон вилояти Асака туманида ўқитувчи кетма-кет икки кун дарсдан қочиб кетиши ва дарс жараёнларига қатнашмаётгани сабаб  ўқувчи қизни калтаклагани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: