13:08 | 18.05.22

                       

Жиззахда ўқувчилар ҳижобли қизни «самосуд» қилди — видео

Вилоят ИИБ ҳолат бўйича муносабат билдирди

Жиззах шаҳрида ўқувчилар ҳижобли қизни «самосуд» қилгани акс этган видео тарқалди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати ҳолат бўйича муносабат билдирди.

Кадр: Telegram

Маълум бўлишича, Боғишамол маҳалласида яшовчи мактаб ўқувчиси М.Н. ижтимоий тармоқда Шароф Рашидов тумани Истиқлол маҳалласида яшовчи М.А. билан мулоқотга киришган. Ўзаро ёзишмалар давомида улар ўртасида келишмовчилик юзага келган.

Шундан сўнг М.Н. ва М.А. Жиззах шаҳридаги ўқув марказида учрашиб, жанжаллашган. Ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар ИИБ ходимлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Бухоро шаҳрида солиқ идораси ходими бошчилигида эркакни «самосуд» қилган тадбиркорлар ушлангани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: