16:58 | 19.05.22

                       

Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига бошлиқ тайинланди

У тайинловга қадар бошқарма раҳбарининг ўринбосари вазифасида ишлаган

Илҳом Қўчқоров 19 май куни Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ФВБ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати

Тайинлов Фавқулодда вазиятлар вазири, генерал-майор Абдулла Қўлдошев ҳамда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирокида ўтказилган йиғилишда вилоят фавқулодда вазиятлар тизими вакилларига эълон қилинган.

Илҳом Қўчқоров 1981 йилда Фарғона туманида туғилган. 2002 йилда Фарғона давлат университетини, 2014 йилда Россия Фуқаро муҳофазаси академиясини тамомлаган.

2004–2022 йиллар давомида Фарғона, Хоразм, Сирдарё ва Наманган вилоятлари Фавқулодда вазиятлар бошқармасида раҳбарлик лавозимларида самарали фаолият олиб борган.

Тайинловга қадар вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган эди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: