9:12 | 20.05.22

                       

Жиззахда эркак хотинини енгил табиат деб атаган танишини пичоқлади — видео

Оқибатда фуқаро кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан вафот этди

Жиззах вилояти Мирзачўл туманида 3 май куни эркак хотинини енгил табиат деб атаган танишини пичоқлади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: You Tube

Маълум қилинишича, шу куни Мирзадала шаҳарча МФЙ ва Ғалаба маҳалласида яшовчи икки нафар фуқаро беш нафар танишлари билан биргаликда Дўстлик маҳалласидаги кафеда спиртли ичимлик истеъмол қилади.

Суҳбат пайтида эса эркаклардан бири иккинчисининг хотинини енгил табиат деб атаган. Бундан жаҳли чиққан фуқаро пичоқ билан танишининг турли жойларига уриб, тан жароҳати етказган. Оқибатда жабрланувчи туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми «д» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Самарқанд вилоятида ит сабабли ака-укаларнинг фарзандлари ўртасида жанжал келиб чиққанди. Шунингдек, Самарқандда эркак ярашишни рад этган аёлини ва қайноғасини пичоқлаб қўйган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: