12:55 | 23.05.22

                       

Ўзбекистоннинг хорижда таҳсил олаётган талабалари сони маълум бўлди

Статистика қўмитаси бу бўйича маълумот берди

Давлат Статистика қўмитаси ахборот хизмати «Bugun.uz»га Ўзбекистоннинг хорижда таҳсил олаётган талабалари сони бўйича маълумот берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, 2021/22 ўқув йили бошига республикадаги барча олий таълим муассасаларида таълим олаётган талабалар сони 808,4 минг нафарни ташкил этган.

  • Шундан:
  • талаба йигитлар – 439,4 минг нафар;
  • талаба қизлар – 369 минг нафар.

ЮНЕСКОнинг статистика институти маълумотларига кўра, Ўзбекистондан хорижда таҳсил олаётган талабалар сони:

  • 2015 йил – 28,1 минг нафар;
  • 2016 йил – 32,9 минг нафар;
  • 2017 йил – 35 минг нафар;
  • 2018 йил – 42,3 минг нафар;
  • 2019 йил – 53 минг нафар.

Аввалроқ 2020/21 ўқув йилида республикадаги барча олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган талабалар жами 571,5 минг нафарни ташкил этганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: