14:15 | 23.05.22

                       

Билл Гейтс қандай смартфондан фойдаланишини айтди

Миллиардер Microsoft телефонини ишлатмаслиги маълум бўлди

Microsoft асосчиси Билл Гейтс «Reddit» форумида ҳозирда қандай смартфондан фойдаланишини маълум қилинди. Бу ҳақда «Android Authority» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

«Менда ‘Android Galaxy Z Fold 3’ смартфони бор. Турли телефонларни синаб кўраман. Мен ушбу экран ёрдамида ноутбук ва телефон билан ишлай оламан. Шунда бошқа нарсага эҳтиёж сезмайман», — деган Гейтс.

Таъкидланишича, Билл Гейтс компаниянинг ‘Microsoft Surface Duo 2’ телефонидан эмас, балки Samsung смартфонидан фойдаланади. Миллиардер бошқа смартфонлар ёки у танлаган ноутбук бўйича тафсилотларни ошкор қилмаган.

Аввалроқ Microsoft асосчиси ўзининг энг катта хатосини маълум қилганди. Шунингдек, миллиардер инсониятнинг энг катта 3 та илмий ютуғини маълум қилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: