18:43 | 28.05.22

                       

Ўзбекистон Конституциясини ўзгартириш учун қандай таклифлар келиб тушаётгани айтилди

Уларнинг аксарияти Тошкент шаҳри, Фарғона ва Наманган вилоятларидан йўлланган

Қонунчилик палатасида 28 май куни ўтказилган брифингда Конституциявий комиссия матбуот котиби Одилжон Тожиев шу пайтга қадар Конституцияни ўзгартириш учун қандай таклифлар келиб тушаётганини айтди. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, 28 май соат 10:00 га қадар 967 та таклиф тушган. Шундан 641 та таклиф эркаклар, 263 таси эса аёллар томонидан юборилган. Уларнинг аксарияти Тошкент шаҳри, Фарғона, Наманган, Самарқанд ва Хоразм вилоятларига тегишли.

«Таклифларнинг соҳалар кесимида таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, фуқароларга сифатли ва малакали тиббий хизматни ташкил этиш, таълимни ривожлантириш, ижтимоий химояни кучайтириш, экологияга устувор аҳамият қаратиш, хусусий мулк ҳимоясини муҳофоза қилиш, коррупцияга қарши курашиш каби масалаларнинг конституциявий кафолатларини кучайтиришга оид таклифлар келиб тушган», — деди Одилжон Тожиев.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Конституциясига экологияни муҳофаза қилиш бўйича ўзгартириш киритилиши ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: