20:35 | 29.05.22

                       

Самарқандда ҳайдовчиси ухлаб қолган туристлар автобуси юк машинаси билан тўқнашди — видео

Оқибатда бир киши ҳалок бўлган ва бир нафар сайёҳ жароҳатланган

Самарқанд вилояти Иштихон туманида 22 май куни туристлар автобуси юк машинаси билан тўқнашди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram

Маълум бўлишича, ҳодиса соат 01:00 атрофида М-37 Самарқанд–Бухоро–Туркманбоши халқаро автомобиль йўлининг туман ҳудудидан ўтган қисмида содир бўлган. Аниқланишича, Бухоро–Самарқанд йўналишида хорижлик сайёҳларни олиб кетаётган автобус «Камаз» юк машинасининг ортидан бориб урган ва четидаги тўсиққа урилган.

Оқибатда автобус ҳайдовчисининг шериги оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган. Шу билан бирга, автобусда бўлган Руминия фуқароси тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган. Дастлабки суриштирувга кўра, сайёҳларни автобуси ҳайдовчиси бошқарув пайтида ухлаб қолган.

Аввалроқ Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учраганди. Оқибатда 2 киши воқеа жойида ҳалок бўлган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: