18:36 | 31.05.22

                       

Ўзбекистон аҳолисининг ўртача умр кўриш ёши маълум қилинди

Аёллар эркакларга қараганда 4 йил кўпроқ умр кўрмоқда

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда доимий аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 73,8 ёшни ташкил этди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, бу кўрсаткич 2021 йил бошида 73,4 ёшни ташкил этган. 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига ўртача умр кўриш давомийлиги:

  • Аёллар учун — 75,8 ёш;
  • Эркаклар учун — 71,7 ёш;
  • Шаҳарда яшовчилар — 73,7 ёш;
  • Қишлоқда яшовчилар — 73,8 ёш.

Аввалроқ Ўзбекистон аҳолисининг ярмини ёшлар ташкил қилаётгани айтилганди. Шунингдек, аҳолининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли экани маълум қилинган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: