16:09 | 04.06.22

                       

Польша Беларусь билан чегарада 120 километрлик панжара ўрнатди

Тўсиқ нима сабабдан ўрнатилгани маълум бўлди

Польша Беларусь билан чегарада 120 километрлик панжара қуришни бошлади. Бу ҳақда «Европейская Правда» хабар берди.

Фото: Twitter / @WasikMaciej

Чегаранинг 186 километри бўйлаб 5,5 метрли панжара ўрнатиш режалаштирилган ва қурилиш муддатини қисқартириш учун у тўрт босқичга бўлинган. Барча участкаларда қурилиш ишлари параллел равишда олиб борилмоқда.

«Беларусь чегарасида 120 километрлик панжара қурилишини аллақачон якунладик. Кутилганидек, қурилиш ишлари ой охиригача якунланиши керак», — деган Польша ички ишлар вазири Мацей Вонсик.

Расмийларга кўра, бундай панжара мамлакат чегараси орқали Европа Иттифоқи мамлакатларига ўтишни хоҳловчи қочқинлар учун тўсиқ бўлади. Бунинг учун 3 мингга яқин ишчи жалб қилинган. Панжара тиканли сим билан тортилган. Жараён бутун дунё бўйлаб экологларнинг норозилигига сабаб бўлган. Улар тиканли симлардан фойдаланиш ҳайвонот дунёсига жиддий зарар етказишини айтган.

Аввалроқ Польша Россиянинг эҳтимолий ҳужумига жавобан мудофаа харажатларини ошири маълум қилинганди. Шунингдек, Беларусь Польша ва Болтиқбўйи давлатлари билан чегарага қўшин жойлаштираётгани ҳақида хабар берилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: