9:07 | 07.06.22

                       

АҚШ Украинадан дон экспорти тикланса, Россияга қарши санкцияларни бекор қиладими?

Путин дон экспорти учун санкцияларни бекор қилиш кераклигини айтганди

АҚШ Украинадан дон экспорт қилиш учун Қора денгиз блокадасини олиб ташлаш эвазига Россияга қарши санкцияларни бекор қилмоқчи эмас. Бу ҳақда Оқ уйга яқин манбага таяниб, «Politico» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Манбага кўра, Москванинг позицияси «товламачилик дипломатияси» ҳисобланади. Россиянинг дон экспорти бўйича таклифларини «яхши» деб ҳисоблаш қийин, чунки рус қўшинлари «Украинадаги озиқ-овқат маҳсулотларини фаол ва атайлаб йўқ қилмоқда, глобал озиқ-овқат хавфсизлиги билан боғлиқ вазиятни кескинлаштирмоқда».

АҚШ ҳукуматининг санкцияларни юмшатмаслик борасидаги позицияси Капитолийда ҳам қўллаб-қувватланган. Халқаро алоқалар қўмитаси аъзоси республикачи сенатор Жим Риш Москванинг Қора денгиз блокадасини бекор қилиш эвазига санкцияларни юмшатиш талабини «шантаж» деб баҳолаган.

Ҳозирда Россия билан дон экспорти учун Қора денгизни очиш бўйича музокара олиб бораётган БМТдаги манба Москванинг санкцияларни бекор қилиш талаби музокаралар жараёнини қийинлаштиришини айтган.

Мавзуга доир: Путин дунёдаги озиқ-овқат нархи, иқтисодий инқироз ва дон ҳақида гапирди

Аввалроқ Владимир Путин дунёдаги вазиятга баҳо берганди. Шунингдек, Россия президентининг саломатлиги ҳақидаги хабарларга ойдинлик киритилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: