12:38 | 08.06.22

                       

Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларни юмшатгани маълум қилинди

Зеленский идораси бунга муносабат билдирди

Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк Европа кенгаши Россияга қарши санкцияларни юмшатганини маълум қилди. Бу ҳақда у Twitter’да ёзди.

Фото: «Sputnik»

Подолякнинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи дастлаб санкцияларнинг олтинчи босқичи доирасида Россия учун булутли хизматлардан фойдаланиш имконияти блокланишини эълон қилган, бироқ пресс-релизини таҳрир қилиб, уни олиб ташлаган.

«Мансабдорлардан ҳеч қандай тушунтириш йўқ. Биз санкциялар босимини кучайтиришимиз керак. Чекловларни юмшатманг», — дея маълум қилган Президент девони раҳбари маслаҳатчиси.

Аввалроқ Украина хавфсизлик кафолати бўйича қайси давлатга мурожаат қилгани маълум бўлганди. Шунингдек, Украина делегацияси Россия билан музокара ўтказиш шартини айтганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: