16:47 | 08.06.22

                       

Самарқанддаги қабристонда ёнғин содир бўлди

Бунинг сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда

Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги қабристонда 8 июнь куни ёнғин содир бўлди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳолат юзасидан маълумот берди.

Фото: Telegram

Келтирилишича, соат 15:01 да туманнинг Мустақиллик маҳалласида жойлашган «Қанғли» қабристонида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида туман ФВ бўлимига хабар келиб тушган. Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 15:05 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 15:28 да бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида тахминан 4 сотих майдонда қуруқ ўт ёнган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Аввалроқ Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида қабристонда ёнғин содир бўлгани хабар қилинганди. Бундан ташқари, вилоятнинг Қўшработ туманидаги қабристонда ҳам ёнғин содир бўлган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: