11:26 | 09.06.22

                       

Самарқандда бир нечта савдо дўконлари ёниб кетди

Ёнғин салкам 1 соатда бартараф этилган

Самарқанд вилояти Оқдарё туманида 9 июнь куни бир нечта савдо дўконларида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Фақулодда вазиятлар вазирлиги

Маълум бўлишича, ҳодиса соат 03:50 атрофида туманнинг Лойиш МФЙ А.Темур шох кўчасида жойлашган савдо дўконларида юз берган. Ёнғин 7 қутқарув экипажи томонидан соат 05:37 да бартараф этилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисада мебель, хўжалик моллари ва озиқ-овқат дўконларининг тахминан 200 квадрат/метр майдонда шифт, том ва жиҳозлари ёниб зарарланган. Оқибатда тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Аввалроқ Самарқанддаги қабристонда ёнғин содир бўлгани ҳақида маълумот берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: