7:35 | 11.06.22

                       

Навоийда 27 ёшли йигит мушукни зотдор итларига талатди — видео

У ҳолатни видеога олиб TikTokʼга жойлаган

Навоий вилояти Навоий шаҳрида 27 ёшли йигит мушукни зотдор итларига талатди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Кадр: Telegram

Дастлабки суриштирувда аниқланишича, 1995 йилда Хатирчи туманида туғилган фуқаро М.Н ўзининг Навоий шаҳридаги «Ҳосил бўш» дала ҳовлиларидаги хонадонида 1 июнь куни дайди мушукларни ушлаб келиб, ўзининг зотдор итларига қастдан талатган ва ҳолатни тасвирга олиб, ижтимоий тармоқларга (TikTok) жойлаган.

Келтирилишича, ҳаракаталари орқали фуқаро М.Н Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111- моддасида (Ҳайвонларга нисбатан шавқатсиз муносабатда бўлиш), ва 189-1-моддасида (Зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш ва тарқатиш) кўрсатиб ўтилган ҳуқуқбузарликларни содир этган.

«Фуқаро М.Ннинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиб, тегишли чора кўрилиши таъминланади», дейилади хабарда.

Аввалроқ Тошкент шаҳар Яшнобод туманида 16 ноябрь куни 20 ёшли йигит мушукни қийнаб ўлдиргани хабар берилганди. Шунингдек, Тошкентда йигитлар машинасида уй ҳайвонларини босиб кетаётгани аниқланганди. Ҳамда Тошкентда 3 нафар қиз мушук боласини сувга ташлаб юборгани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: