10:35 | 13.06.22

                       

Видео: Фарғонада ЙПХ ходими пора олиб, қочиб кетгани айтилмоқда

Вилоят ЙҲХБ ҳолат юзасидан изоҳ берди

Фарғона вилояти Қува туманида йўл-патруль хизмати ходими пора олиб, қочиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Кадр: Telegram

Маълум бўлишича, 11 июнь куни туман ички ишлар бўлимига ЙПХ инспектори И.К нинг хҳаракатлари юзасидан фуқаролар С.З ва М.Ҳ. арз қилган. Мазкур мурожаатда келтирилган ҳолатларни ўрганиш жараёнида ЙПХ инспектори И.К ўзини носамимий тутиб кетиб юборган.

Ҳолат юзасидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, прокуратура органларига тақдим қилинган. Қайд этилишича, ҳозирда теговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Қашқадарёда ЙПХ ходими ҳайдовчининг пулини олиб қўйганликда айбланганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: