10:44 | 14.06.22

                       

ДХХ Тожикистонга 356 минг долларни ноқонуний олиб кетаётган 2 аёлни ушлади — видео

Улар пулни кийимига яшириб, чегарадан ўтмоқчи бўлган

ДХХ Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида Тожикистонга 356 минг АҚШ долларни ноқонуний олиб кетаётган 2 аёлни қўлга олди.

Кадр: Telegram

Маълум бўлишича, Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан вилоят божхона бошқармаси ва Чегара қўшинлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Бекобод шаҳридаги «Казарма» соддалаштирилган ўтиш пункти орқали кўп миқдордаги валютани қўшни давлатга ноқонуний олиб чиқиб кетишга уринган 2 нафар фуқаро ушланди.

Шахсий кўрикдан ўтказилганда бекободлик 1980 йилда туғилган  аёлнинг ёнида 166 минг доллар ва унинг шериги эса 190 минг долларини олиб ўтаётгани аниқланган. Улар тожикистонлик М. исмли шахснинг илтимосига кўра хорижий валютани кийимларига яширган ҳолда Тожикистонга олиб чиқмоқчи бўлган.

Ҳозирда мазкур фуқароларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан қўзғатилган иш доирасида валюта ҳақиқий эгаларининг шахсига аниқлик киритиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

Аввалроқ ДХХ Қирғизистондан ноқонуний олиб келинган психотроп дориларни сотувчи гуруҳ фаолиятига чек қўйганди. Андижонда ўтказилган тадбирда бир неча турдаги дорилар олиб қўйилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: