8:39 | 18.06.22

                       

Европа Иттифоқида Россияга қарши санкцияларни олиб ташлаш шарти маълум қилинди

Иттифоқдаги аноним манба шартлар бўйича маълумот берди

Европа Иттифоқига яқин аноним манба Россияга қарши санкцияларни бекор қилиш шартини айтди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «DPA»

Манбага кўра, агар Москва Украинадан барча ҳарбийларини олиб чиқса, унинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилса, унга қарши ўрнатилган чекловлар олиб ташланади. Шунингдек, қуйидаги шартлар ҳам амалга оширилиши керак.

«Агар Донбассда янги воқеликни яратишга уринишлар бутунлай тўхтатилса, санкциялар олиб ташланади», — дейди ЕИдаги аноним манба.

Шунингдек, у Москва «Украина, Европа Иттифоқи ва бутун Европа хавфсизлигига қарши барча ҳаракатларни» тўхтатиши кераклигини қўшимча қилган.

Аввалроқ Россияга санкцияларни юмшатишда ёрдам бераётган давлатлар маълум қилинганди. Шунингдек, Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларни юмшатгани ҳақида хабар берилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: