8:33 | 22.06.22

                       

Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди

Эпимарказ Тошкентдан 685 км узоқда қайд этилган

Афғонистонда 22 июнь куни содир бўлган 6,1 балли зилзила кучи Ўзбекистонда қайд этилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг маркази ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Twitter / @mchsing

Маълум бўлишича, Тошкент вақти билан саот 01:55 да Афғонистонда зилзила содир бўлган. Зилзила координаталари 35,11 градус шимолий кенглик, 68,99 градус шарқий узунликни ташкил қилган. Магнитуда 6,1 баллга етган.

Зилзила эпимаркази Тошкентдан 685 километр жанубий-шарқда жойлашган. Шунингдек, қуйида зилзиланинг Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи эълон қилинган:

  • Сурхандарё вилоятида 3 балл;
  • Қашқадарё вилоятида 2 балл;
  • Самарқанд вилоятида 2 балл;
  • Жиззах вилоятида 2 балл.

Аввалроқ Тошкент вилояти Пскент туманида 3 балли зилзила содир бўлгани ҳақида маълумот берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: